Ажратилган кредитлар бўйича қарз олувчиларнинг молиявий аҳволи, тадбиркорлик фаолияти ҳолати, гаровнинг сақланиши бўйича вақтида, тўлиқ ва сифатли мониторинг ўтказилишини ташкил этиш;
90 кунгача кредит қарздорликларини ундирув жараёнларини самарали тизимини жорий қилиш ва бошқариш;
Банк кредит портфелидаги муаммоли кредитлар ҳисобини юритиш, уларнинг юзага келиш омилларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Банкда муаммоли кредитларни камайтириш ва муддатидан олдин сўндириш бўйича таклифларни банк Бошқарувига тақдим этиш;
Юридик шахсларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни мақсадли ишлатилиши ўрганилишини назорат қилишни ташкил этиш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг 1+ кундан 90 кунгача бўлган кредит қарздорликларини ундирув жараёнларини ташкил қилиш;
Молия вазирлиги, Марказий банк ва банк раҳбарияти учун департамент фаолияти бўйича таҳлилий ҳисоботлар ва тақдимотлар тақдим этиш;
Лавозим йўриқномасига асосан бошқа вазифалар;
Требования:
Олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш (магистр даражасига устуворлик берилади);
Банк, молия соҳасида камида 10 (ўн) йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
Шундан камида 5 (беш) йил раҳбарлик лавозимларида (банкфилиали бошқарувчиси, кредитлаш йўналишида департамент ёки бошқарма раҳбари) лавозимларида ишлаган бўлиши;
Ўзбекистон Республикасида банк тизимига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билиши ва самарали қўллай олиши;
Кредитлаш, корпоратив ва чакана мижозларга комплекс банк хизматлари кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятларини билиш;