Мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш учун скоринг ва бошқа риск моделларини ишлаб чиқиш ва доимий равишда такомиллаштириш (олдиндан тасдиқланган таклифларни шакллантириш ва ташқи мижозларни баҳолаш учун).
Ички ва ташқи кредит тарихи, операциялари ва мижознинг молиявий ҳисоботлари ҳамда бошқа тўлов хатти-ҳаракатларини баҳолашга асосланган амалий моделлар ишлаб чиқиш.
Ташқи манбалардан фойдаланган ҳолда моделларни яратиш а мустақил баҳолашни жорий қилиш.
Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари асосида йирикқарз олувчилар учун кредит рискларини ҳисоблаш жараёнида иштирок этиш ва мониторинг қилиш.
Тақдим этилган кредитлар бўйича рискларни баҳолашни ўтказиш, шу жумладан дисконтланган пул оқими, таққосланадиган компаниялар таҳлили ва инвестицияларнинг молиявий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун олдинги операцияларни таҳлил қилиш.
Молиявий кўрсаткичлар ва кредит рискларини кузатиш, винтаж таҳлиллари, кредит миграцияси ва бошқа таҳлилларни ўтказиш орқали мавжуд портфелни мониторинг қилиш ва бошқаришда ёрдам бериш;
Стресс сценарийлари асосида, макроиқтисодий омилларни ўз ичига олган комплекс стресс тестини ўтказиш ва натижалар бўйича ҳисобот тайёрлаш;
Молиявий рискларни эрта огоҳлантириш сигналларини ишлаб чиқиш ва доимий мониторинг қилиш;
Talablar:
Рискларни бошқариш, эконометрика, молия, иқтисод ёки математика бўйича бакалавр ёки магистр даражаси;
Банк-молия соҳасида иш тажрибаси, шу жумладан модел рискларини бошқариш соҳасида камида 1 йил;
Дастурлаш ко'никмалари ва дастурлар билан ишлаш қобилияти (Power BI, SQL/PostgreSQL, Python/Java, R stat, Matlab);
Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари га мувофиқ ECLни ҳисоблаш ва захиралаш ёндашувларини билиш;
Тил билиш даражаси (ўзбек тили - яхши, инглиз тили - мукаммал, рус тили - ўртача);
Базел қўмитасининг рискларни бошқариш бўйича тавсияларини яхши билиш;
Рискка тортилган активларни (RWА) ҳисоблаш учун норматив талабларни ва риск ва капитални бошқариш билан боғлиқ бошқа кўрсаткичлар яхши тушуниш;
Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш кўникмалари.
Илмий даража (PhD) ёки FRM/PRM сертификатларига эга бўлиш афзаллик ҳисобланади.
Shartlar:
Касбий ривожланиш ва ўсиш учун имконият.
Йирик ва динамик ривожланаётган банк жамоасига қўшилиш.